ЎРТА ЗАРАФШОН ЛАНДШАФТЛАРИДА БАЛАНДЛИК ПАРАМЕТРЛАРИНИ ЛАНДШАФТ ТРАНСФОРМАЦИЯСИГА ТАЪСИРИНИ ЗАМОНАВИЙ МЕТОДЛАР АСОСИ ДАБАҲОЛАШ
Исмоил Холбоевич Омонов
катта ўқитувчи Самарқанд давлат архитектура-қурилиш университети
Машхура Исломовна Хусанова
катта ўқитувчи Самарқанд давлат архитектура-қурилиш университети
Дилноза Давронзода Обидова
стажер ўқитувчи Самарқанд давлат архитектура-қурилиш университети
Фаррух Мирзомуродович Хушмуродов
таянч докторант Самарқанд давлат архитектура-қурилиш университети
Ключевые слова: ландшафт, омиллар, 3Dмодел
Аннотация
Дунёда экология ва атроф-муҳитни муҳофаза қилиш соҳасида ландшафтмелиоратив тадбирларни олиб бориш, ландшафтларни табақаланишини ва уларнинг структурасини замонавий усулларда, жумладан аэрокосмик, масофавий зондлаш, геоинформацион системалардан фойдаланиб ҳудудларни тадқиқ этиш масаласига алоҳида эътибор берилмоқда. Ландшафт тадқиқотларини замонавий методларга таянган ҳолда олиб бориш, уларнинг мавжуд имкониятларини таҳлил қилиш, баҳолаш, долзарб муаммоларини аниқлаш ва уларни илмий асосда ҳал этиш йўлларини ишлаб чиқишни тақазо этади. Ҳудудларнинг уч ўлчамли моделлари, географик воқеа-ҳодисаларни математик моделлаштириш, алоҳида компонентларни ўрганишда математик статистикани тадбиқ этиш, ўз навбатида ландшафт синфлари ва уларнинг морфологик бирликларида содир бўлаётган мураккаб динамик жараёнларни, уларнинг дифференциацияланиш ва трансформацияланишини ўрганишда ҳудудларнинг ўзига хос хусусият-ларидан келиб чиқиб амалга оширишга устувор аҳамият берилмоқда. Мазкур мақолада ландшафтнинг асосий компоненти саналадиган жойнинг рельеф хусусиятлари, улар ўртасида боғлиқликлар ҳамда ушбу боғлиқликларни ўсимликларнинг вегетацион индексларига (NDVI) таъсири таҳлил қилинган.