Қашқадарё Воҳаси Шаҳарлари Аҳолисини Таркиби Ва Машғулотлари (Xviii – Xx Аср Бошлари)
Keywords:
Қашқадарё воҳаси, Қарши, ШаҳрисабзAbstract
Мазкур мақолада XVIII асрдан XX аср бошларигача бўлган даврда Қашқадарё воҳаси шаҳарлари аҳолисининг ижтимоий-этник таркиби, демографик хусусиятлари, хўжалик фаолияти ва анъанавий машғулотлари тарихий нуқтаи назардан таҳлил қилинади. Хусусан, Қарши, Шаҳрисабз, Китоб, Ғузор ва бошқа шаҳар марказларида аҳолининг жойлашуви, ижтимоий табақаланиши, этник гуруҳлар ўртасидаги муносабатлар ҳамда шаҳар ҳаётининг иқтисодий асослари ёритилади. Тадқиқотда воҳа аҳолисининг ҳунармандчилик, савдо-сотиқ, деҳқончилик, боғдорчилик, чорвачилик ва хизмат кўрсатиш соҳаларидаги фаолияти, шунингдек, шаҳар ва қишлоқ аҳолиси ўртасидаги ижтимоий-иқтисодий алоқаларнинг ривожланиш хусусиятларига эътибор қаратилади. Бухоро амирлиги давридаги маъмурий бошқарув, солиқ муносабатлари, ички ва ташқи савдо йўллари ҳамда бозор инфратузилмасининг шаҳар аҳолиси машғулотларига таъсири кўриб чиқиладиDownloads
Published
2026-11-11
Issue
Section
Articles
License

This work is licensed under a Creative Commons Attribution-NonCommercial 4.0 International License.
How to Cite
Қашқадарё Воҳаси Шаҳарлари Аҳолисини Таркиби Ва Машғулотлари (Xviii – Xx Аср Бошлари). (2026). Open Academia: Journal of Scholarly Research, 4(10), 4-8. https://academiaone.org/index.php/4/article/view/1673










