Хизмат Кўрсатиш Соҳасида Яширин Иқтисодиётни Қисқартириш Орқали Иқтисодий Самарадорликни Оширишнинг Устивор Йўналишлари.

Мамаюнус Қаршибоевич Пардаев

Самарқанд иқтисодиёт ва сервис институти профессори, иқтисод фанлари доктори.

Нажмиддин Рахматуллаевич Абдувоҳидов

Самарқанд вилояти солиқ бошқармаси ходими.

Keywords: яширин иқтисодиёт, ялпи ички маҳсулот, хизматлар соҳаси


Abstract

Бугунги кунда яширин иқтисодиёт кўлами мамлакатимизда жуда юқори даражани ташкил этмоқда. Бу эса жамият тараққиётига катта тўсиқ бўлиб келмоқда. Айниқса яширин иқтисодиёт кўлами, қурилиш, савдо ва хизмат кўрсатиш соҳаларида анча юқори кўрсаткични ташкил этади. Мамалакатимиз ЯИМ таркибида хизматлар соҳаси улуши йилдан –йилга ўсиб боришига қарамасдан, ушбу соҳада яширин иқтисодиёт улуши ҳам юқорилигича қолмоқда. Мазкур мақолада муаллифлар томонидан яширин иқтисодиётнинг халқаро ва мамлакатимиз миқёсдаги бугунги ҳолати, хизматлар соҳасида яширин иқтисодиёт кўлами уни баратараф этиш йўллари бўйича ўз таклиф ва мулоҳазаларини ўртага ташлаган