Кўп Ўлчовли Камбағалликни Ифодаловчи Кўрсаткичларга Янгича Ёндошув
Обид Мамаюнусович Пардаев
Ўзбекистон Республикаси Иқтисодиёт ва молия вазирлиги Департамент директорининг биринчи ўринбосари, PhD
Keywords: камбағаллик, кўп ўлчовли камбағаллик, кўрсаткичлар
Abstract
мақолада кўп ўлчовли камбағалликни аниқлашнинг янги индикаторлари ва уларнинг моҳияти очиб берилган. Бунда прогнозлаштириш ва макроиқтисодий тадқиқотлар институти (ПМТИ), БМТнинг Тараққиёт Дастури (БМТТД), Оксфорд Инсон тараққиёти ва қашшоқлик ташаббуси томонидан ишлаб чиқилган Глобал кўп ўлчовли қашшоқлик индекси каби нуфузли халқаро ташкилотларнинг тавсиялари қиёсий таҳлил қилинган. Булардан келиб чиқиб, мамлакатимизнинг ўзига хос хусусиятларини инобатга олган ҳолда ушбу категорияни ифодаловчи 10 та кўрсаткич танлаб олинган ва улардан амалиётда фойдаланиш тавсия қилинган