Мамлакатимиз Иқтисодиётидаги Стратегик Ўзгаришлар Ва Уларнинг Ҳолати
Пардаев Мамаюнус Қаршибаевич
Самарқанд иқтисодиёт ва сервис институти профессори, и.ф.д.
Пардаев Обид Мамаюнусович
Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги масъул ходими. ТДИУ мустақил тадқиқотчиси
Keywords: муаммонинг, хавфсизлик, барқарор, долзарб
Abstract
Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2023 йил 11 сентябрда ПФ-158-сонли «ЎЗБЕКИСТОН — 2030» стратегияси тўғрисида”ги фармони қабул қилинди. Ушбу фармонда халқимизнинг эркин ва фаровон ҳаётни таъминлаш, қудратли Янги Ўзбекистонни барпо этиш бўйича аниқ вазиалар белгиланган. Муҳими, ҳар бир фуқарога ўз салоҳиятини ривожлантириш учун барча имкониятларни яратиш, ҳаётдаги хоҳиш-иродасини рўёбга чиқариш, соғлом, билимли ва маънавий баркамол авлодни тарбиялаш масаласи ҳам алоҳида вазифа қилиб белгиланган. Бугунги кунда глобал ишлаб чиқаришнинг муҳим бўғинига айланган инновацион ва рақамли иқтисодиётни шакллантириш орқали камбағалликни кескин қисқартириш ҳам объектив зарурият эканлиги кўрсатилган. Мамлакатимизнинг барча соҳаларида адолатни қарор топтириш, қонун устуворлигини, хавфсизлик ва барқарор тараққиётни кафолатли таъминлаш стратегик мақсад қилиб белгиланган. Кўриниб турибдики, бугунги кунда ушбу стратегик вазифаларни амалга ошириш ўта зарур бўлган йўналишлар сифатида белгиланган. Буларнинг амалиётда бажарилиши ушбу мавзунинг долзарб муаммонинг ечимига бағишланганлигидан далолат беради