Ислом Фалсафасида Гносеологик Ва Теологик Қарашларнинг Фалсафий Талқини

Салимжон Эватов

PhD, катта ўқитувчи, Фарғона давлат университети, Ўзбекистон, Фарғона ш.

Keywords: фалсафа, дин, ислом дини, гносеология


Abstract

Ўрта аср Шарқ алломаларининг гносеологик қарашлари қадимги юнон илмлари асосида вужудга келган фалсафий илмларнинг турли йўналишларини – математика, физика, география, кимё кабилар, шунингдек, фалсафа, мантиқ, аҳлоқ кабиларни ривожланиши асосида шаклланиб борган бўлса, исломий илмлар, аниқроғи араб илмлари сифатида ислом теологияси бўлмиш калом илми, ҳадисшунослик, шариатга асосланган фиқҳ – ҳуқуқшунослик, Қуръонни тафсирлаш каби масалаларни, шунингдек, араб тили ва грамматикаси, араблар тарихи (исломдан сўнгги) кабилар асосида ислом теологияси шаклланиб ва бир давр ва муҳитда ўзининг такомил босқичига чиққан бу йўналишлар ўзаро бир-бирига таъсир кўрсатган ва ўзаро бир – бирига сингиб кетган.